Ассалому алайкум! Устозлар, мени бир кичик Қуръон китобчам бор. Шуни шимимнинг чўнтагига солиб юрсам бўладими? Масалан, масжидга борганимда ёдлаган сураларимни такрорлаш учун жуда қулай бўлмоқда. Ҳозирда ҳаволар иссиқлиги боис, шимимнинг олд чўнтагига солиб юрсам, Қуръонга нисбатан хурматсизлик бўлмайдими? Ҳаволар бироз исиши билан костюм, куртка ёки шунга ўхшаш кийимларимнинг чўнтагига солсам ҳам бўладими?
Ва алайкум ассалом! Киндикдан пастда бўлмагани афзал. Валлоҳу аълам!