Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Неъматни олмайсан деган оят

05:34 / 08.04.2020 | Fazliddin | 1372

Ассалому алайкум! Қуръони каримда Ман берган неъматни сан олмайсан деган ояти бор экан. Агар нотўғри бўлса Аллоҳ кечирсин. Исрофгарчилик мавзусидаги маърузада эшитиб қолган эдик. Ёки шу мазмунда айтганларми домла аниқ хотирада қолмаган. Шундай оят бор бўлса илтимос тафсирини тушунтириб берсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Наҳл” сурасида марҳамат қилади: 

 وَإِن تَعُدُّواْ نِعْمَةَ اللّهِ لاَ تُحْصُوهَا إِنَّ اللّهَ لَغَفُورٌ رَّحِيمٌ۝ 

18. Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангиз, саноғига ета олмассиз. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
Ҳа, Аллоҳнинг бандаларига берган неъматлари сон-саноқсиздир. Уларнинг баъзилари юқоридаги оятларда эслатиб ўтилди. Аслида эса агар инсонлар ўзларига берилган неъматларни ҳисоблашга уринсалар, санаб, саноғига ета олмайдилар. Шундай сон-саноқсиз неъматларнинг шукрини ҳеч ким адо қила билмайди. Агар Аллоҳ ҳамма неъматлари учун тўла-тўкис шукрни талаб этса, бандаларга жуда қийин бўлар эди. Лекин
«Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир».
Шунинг учун ҳам бандаларига бундай талабни юклагани йўқ. Балки умумий шукр айтиш, Ўзига иймон келтириб, Унга ибодат қилиб яшашни амр этди. Зотан, иймонларидан ҳам, ибодатларидан ҳам фақат бандаларнинг ўзларигагина фойда келади. Мазкур неъматларга шукр этмаган, уларни берган Аллоҳга иймон келтирмаган, Унга ибодат қилмаган баъзи бандалар ўзларига ўзлари ёмонлик орттирадилар, холос. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat