Ассалому алайкум! Қалб Каъбатуллоҳдан устунми?
Ва алайкум ассалом! عن ابن عمر ، رأيت رسول اللَّه صلى اللَّه عليه وسلم يطوف بالكعبة ، وهو يقول : ما أطيبك وأطيب ريحك ، ما أعظمك وأعظم حرمتك ، والذي نفس محمد بيده لحرمة المؤمن أعظم عند اللَّه حرمة منك ماله ودمه وأن يظن به خيرا. رواه ابن ماجه Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Каъбани тавоф қилаётиб : “Мунча ҳам пок бўлмасанг, мунча ҳам ҳидинг хушбўй бўлмаса, мунча ҳам улуғсан, мунча ҳам ҳурматинг улуғ. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, Аллоҳнинг наздида мўминнинг ҳурмати сенинг ҳурматингдан улуғроқдир. Моли, қони, у ҳақида яхши гумонда бўлинмоғи бор” деяётганларини эшитдим" дедилар. Ибн Можа ривояти. عن ابن عباس أن النبي صلى اللَّه عليه وسلم نظر إلى الكعبة فقال : ما أعظمك وأعظم حرمتك ، والمسلم أعظم حرمة منك قد حرم اللَّه دمه وماله وعرضه وأن يظن به ظن السوء. رواه ابن أبي شيبة Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъбага қараб туриб : “Мунча ҳам улуғсан, мунча ҳам ҳурматинг улуғ. Мусулмоннинг ҳурмати сендан улуғдир. Аллоҳ унинг қонини, молини, обрўсини(тўкилишини) ва у ҳақда ёмон гумонга боришни ҳаром қилди” дедилар". Ибн Абу Шайба ривояти. Валлоҳу аълам!