Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нажас тушган гиламда ўтириб тиловат қилиш

09:45 / 07.05.2018 | Alisher | 2905
Ассалому алайкум! Биламизки нажоса тушган гиламнинг бирор жойида намоз ўқиб бўлмайди. Шу хонада Қуръон тиловат қилса бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Нажосат тушган гиламнинг нажосат тушган жойидагина намоз ўқиса бўлмайди. Бошқа тарафида ўқиса бўлади. "Кифоя" китобида қуйидагича берилган.
Бир тарафида нажас бор гиламнинг бошқа тарафида, агар сиқилса қатра томмайдиган-у, аммо нажосатнинг бир оз ҳўли зоҳир бўлиб турган ва тезак аралашган лойдан қилиниб, қуриб кетган нарса устига ҳўл бўйича қўйилган кийимда намоз ўқиса бўлади.
Бир жойида нажас бор гиламнинг нажас тегмаган ерида намоз ўқиса бўлади. Бунда намоз ўқийдиган ер пок бўлиши эътиборга олинади.
Иккинчи ва учинчи ҳолатларда ҳам нажосат тарқалмаган бўлади.
Агар нажосат жойи эсдан чиққан бўлса-ю, бир тарафи ювилган бўлса ҳам жоиз. Бу худди буғдойга уни тепалаётган эшаклар бавл қилса, унинг бир қисми ювилса ёки кетказиб юборилса покланганидек. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat