Ассалому алайкум! Кўп ёши катта одамлар қўлига суяниб ерда ўтиришликни, яъни тияниб ўтиришликни яхши эмас дейишади. Бу бидъатми?
Ва алайкум ассалом! Чап қўлга суяниб ўтириш жоиз эмас.
عن ابن عمر رضي الله عنهما أنه رأى رجلا يتكئ على يده اليسرى ، وهو قاعد في الصلاة فقال له : " لا تجلس هكذا فإن هكذا يجلس الذين يعذبون. "رواه ابو داود
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
У киши намозда ўтириб чап қўлига суянган кишини кўриб, унга : “Бундай ўтирма. Чунки азобга дучор бўлувчилар шундай ўтирадилар” деди. Абу Довуд ривояти. Валлоҳу аълам!