Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз олиш, нафсни бошқаролмаслик

14:42 / 23.12.2021 | Зебо | 816

Ассалому алайкум! Акам 27 ёш оилали Хар доим қарз олиб тўлолмасдан онамдан пул олади ёки ёлғон айтиб юраверади одамларга. Яқинда кредит олиб еб юборганидан хабар топдик. Бу суммани топиш учун боримизни сотишга тўғри келади. Хар қандай насихат қилинмасин кор қилмайди. Хозир акамдан шунчалик кўнглини қолганки, оғир сўз айтиб қўймаслик учун гаплашмасликка харакат қилябман. Сизлардан илтимос насихат қилинг кўнглимдаги аланга сўнсин, насихат қилинг акам хам бироз тийилсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз силаи раҳмни ушлайверинг.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким одамларнинг молларини 
(қарзга) олиб, уни адо этишни ирода қилса, Аллоҳ ундан (ёрдами ила) адо этади. Ким йўқ қилишни ният қилиб олса, Аллоҳ уни йўқ қилади», дедилар».
 Бухорий ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда қарз олувчи қарз олаётган пайтида ниятни яхши қилиши лозимлиги уқдирилмоқда.
Агар у ниятини яхши қилиб, «Олган қарзимни албатта қайтариб бераман», деб уринса, унга бу ишда Аллоҳ таолонинг Ўзи ёрдамчи бўлади. Аммо қарз олувчининг нияти бузуқ бўлса, у бировни алдаб, молини еб кетиш ниятида бўлса, Аллоҳ таоло унинг ўзини йўқ қилар экан.
Бу улкан ҳақиқатни ҳар бир қарз олувчи яхши англаб етиши керак. Тажриба ҳам шуни кўрсатади. Мусулмонларни алдаб, қарзини бермай юрганлар турли-туман бало-офатларга гирифтор бўлдилар ва бўлмоқдалар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat