Ассалому алайкум! Устозлар, баъзида интернетда исломий туш таъбирларига қараб чиқаман. Ибн Сирин туш таъбирларида кўп учрайди. Шу таъбирларга ишонса бўладими?
Ва алайкум ассалом! Тушнинг таъбири туш кўрган кишининг ёши, жинси, касб-кори, солиҳ ёки фожирлигига қараб, шунингдек таъбир берувчининг ҳолига қараб ҳам турлича бўлади. Ибн Сирин раҳматуллоҳи алайҳнинг туш таъбирида келтирганлари кишининг юқоридаги ҳолатларига тўлиқ мувофиқ бўлса, таъбирини у зот айтгандек тушиниш мумкин. Валлоҳу аълам!