Ассалому алайкум! Азиз устозлар хайрли ишларингизга Аллоҳ ривож бeрсин. Жаннатка Пайғамбаримиздан ҳам олдинроқ эридан эрта бeва қолган фарзандларини Ислом ёлида тарбиялаган ва фарзандлари учун бошқа турмуш қурмаган бeва аёллар киришлиги хақида эшиткан эдим. Шу ҳақида ҳадислар мавжудми шунга ойдинлик киритиб бeрсангизлар.
Ва алайкум ассалом! Абу Довуд раҳматуллоҳи алайҳ ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Мен ва эри ўлиб етим болалари қолган аёл қиёмат кунида шундай бўламиз деб кўрсаткич бармоқлари билан ўрта бармоқларини ишора қилдилар” деганлар. Яна бир ривоятда : “Мансаб ва жамол эгаси бўлган аёл эри ўлиб етим болалари билан етим қолса ва улар онасидан ажрагунларича, ёки аёлининг кафиллигидан беҳожат бўгунларича, ёки вафот топгунларича етимларига қараш учун бошқа турмуш қурмаса” деганлар. Бу эрига қараса етимларининг ҳаққи зое бўладиган, етимларига қараса эрининг ҳаққи зое бўладиган ўринлардадир. Аёл эри билан жаннатда бирга бўлиш учун эри вафотидан кейин бошқа турмуш қурмаса жоиз. Абу Дардо ва Ҳузайфа розияллоҳу анҳумоларнинг аёллар шундай қилганлар. Лекин аёл ёш бўлиб, нафақага ёки эрга эҳтиёжи бўлса, турмуш қургани афзал. Аммо эри ўлиб, аёлларнинг бошқа турмуш қуришларини айб санаш шариат рухсат берган ишни айблаш ҳисобланади. Валлоҳу аълам!