Ассалому алайкум! Азиз устозлар, келин, ҳамда қайни укалари бир бирларига номаҳрам бўлиб, гаплашишлари мумкин эмас экан. Аммо кeлин ёмон ниятда эмас, балки қайни укаларини ўз туғишган укасидeк кўриб, ҳурмат қилса ва ўзига яқин олиб, қадрлаб, бирор сафарга кeтаётганда юзларидан ўпиб қўйса бу ҳам ҳаромми?
2). Саҳобалардан бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан, “Ё расулуллоҳ мeни дўзахга киритадиган нарса(амал)ни айтинг” дeди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Хотинингнинг орқасига яқинлик қилишинг” дeдилар. Шу тўғрими? Бу ҳақида бирорта ҳадис борми?
Ва алайкум ассалом! 1). Юзларидан ўпиши ҳаром.
2). Ҳадисда қуйидагича келади:
وَلِأَصْحَابِ السُّنَنِ: مَلْعُونٌ مَنْ أَتَى امْرَأَةً فِي دُبُرِهَا
«Сунан» эгаларининг ривоятида:
«Ким аёл кишининг орқасига яқинлик қилса, малъундир», дейилган.
Шарҳ: Хотинининг олдини қўйиб, орқасига яқинлик қилиш катта гуноҳдир. Ундай одам Аллоҳ таолонинг лаънатига учрайди. Чунки бу шаръан ҳаром қилинган ишдир. Шариатда ҳаром қилинган ишни қилган одам эса лаънатга учрайди, Аллоҳнинг раҳматидан қувилади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!