Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Банк

19:06 / 17.08.2016 | Nodir.Ali | 2846

Ассалому алайкум! Ҳозир мен чет давлатда яшаяпман. Бу ерда уч йил давомида банкда ҳар ой маошдан ҳисоб рақамга пул тушириб борсанг, уч йилдан кейин банк йиғилган пулга маълум миқдорда пул қўшиб қайтариб берар экан. Шундай қилиш жоизми? Рибога кириб қолмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сизни ҳар ой қўйган пулингиз қарз бўлади ва уч йилдан кейин қўшиб олган пулингиз ўша қарз келтирган фойда ҳисобланади. عَنْ عُمَارَةَ الْهَمْدَانِيِّ ، قَالَ : سَمِعْتُ عَلِيًّا يَقُولُ : قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم : كُلُّ قَرْضٍ جَرَّ مَنْفَعَةً فَهُوَ رِبًا Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Барча фойда келтирувчи қарз рибодир” деганлар. Агар қўйган бўлсангиз, пулингизни ҳам фойдасини ҳам олиб, фойдасини фақир-мискинларга садақа қилиб юборинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat