Ассалому алайкум! Ман Занги ота туманидаги Занги ота Зиёратгоҳи яқинида яшиман. Жума номозларига чиқиб тураман. Номоздан сўнг ўтганларни ҳақига дуо қилиш учун мозор бошига ўтаман. Занги бува ва Амбар она қабрларини зиёрат қилишга юртимизнинг хар бир чеккасидан зиёратчилар келишади. Уларни бошига киришда навбат кутаётганларнинг базилари бинонинг деворига қўл текказиб юзларига сураётганларини кўриб, қанчалик ахмоқ одамлар экалигини ўйлаб жахлим чиқиб кетади. Бундай холатни яна кўрсам ўша одамга танбех ёки ақл ўргатишим жоизми? Агарчи у мендан катта бўлса хам? Яна бир холат: Занги ота қабрлари бошига кирилганда Қуръон тиловат қиладиган домла қайта-қайта: «Худодан сўраб дуо қилилар ниятингиз бўлса, Занги отадан сўраб юборманглар» дейишига қарамасдан одамлар қабр томонга яқинроқ боришга интилиб тиқилиб-сиқилиб дуо қилишади ва чиқиб кетаётганда қабрга орқамни кўрсатиб чиқмай деб, орқамачоқ(юзи қабрга қараб орқага қадам ташлаб) чиқишади. Шундай усулда чиқиш керакми? орқасини қабрга қаратиб чиқса гунохми ёки макру? Ёки бу ҳам одамларнинг ўзича урф-одатими?
Ва алайкум ассалом! 1). Насиҳатни қўлидан келган одам қилиши керак. Агар жанжалга сабаб бўлса тарк қилиш керак. 2). Шариатимизда маййитни қабрга қўйганда ўнг ёнбоши билан қиблага қаратиб ётқизилади. Бундан зиёратчи ортга қараб чиқиб кетаётганда қабр соҳиби унга орқасини қилиб ётган бўлади. Қолаверса динимизда бундай қилсин деган гап йўқ. Валлоҳу аълам!