Ассалому алайкум шайх хазратлари мени бир савол қийнайди хамиша шундай воқеяга дуч келаман лекин нима қилишимни билмайман олдин ёшлигимда ўзимда ҳам шундай вокея содир булган лекин у пайтлари исломий тушунчаларим бўлмаган менинг саволим шундай:1. Ўпка шамоллаганда ёки бошка бир дард билан касал бўлганда ит ёғи сутга қўшиб ичсанг шифо бўлади дейишади, ёки бошка бир гўшти ёки ўзи харом қилинган хайвонларнинг соғлик учун фойдаси ёки зарари борми, динимиз тарафидан ёки медицина тарафидан мумкинми.2. Ароқ ёки спиртни докторлар нафас йўллари шамоллаган пайтда ёки бошка бир касалликларда 5 гр. ичса фойдаси бор дейишади: Шундай нарсаларнинг хукми қанака ва шундай холларда яни шу харом қилинган егулик ёки ичкилик бўлсин шифо сифатида яни иложсиз холларда фойдаланса бўладими ёки қандай холларда тўғри келади ва тўғри келмайди шу савол тўғрисида озгина кенгироқ қилиб тушунтириб ўтсангиз. Илтимос Шайх хазратлари жавобингиз учун олдиндан катта рахмат бахтимизга аллох сизни ўмрингизни узоқ қилсин.Омин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ҳаром нарса шифо бўлмайди. Агар ҳозиқ, Аллоҳдан қўрқадиган табиблар бундан бошқа даво йўқ дегандагина ҳаром нарсадан даво учун фойдаланса бўлади.