Ассалому алайкум! Киши жунубликдан баданини бир марта ювгандаги сув томчиларини сочиққа артса, кейин ўша сочиққа артиниш мумкинми ёки сочиқ нопок бўладими? Кийимга ўша сув сачраса, кейин шу кийим билан намоз ўқиса бўладими?
Ва алайкум ассалом! Сочиқ нопок бўлмайди. Намоз ўқиса бўлади. Валлоҳу аълам!