Ассалому алайкум! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан: "Бақара сурасини мунофиқларгина ёдлай олмайди" деган маънода ҳадис борми? Бир қори укамиз шундай гаплари бор дедилар. Агар бўлса саҳиҳми?
– Ва алайкум ассалом! Саҳиҳ даражасига етмаган ҳадис экан. Валлоҳу аълам!