Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гуноҳ сабабли бошқа гуноҳга ўтиш

11:10 / 03.06.2017 | Abdulloh | 5147

Ассалому алайкум! Бир гуноҳ ундан каттага гуноҳни қилишга сабабчи бўлиши мумкинми? Масалан кўз зиноси қиган одам кўз зиноси қилгани сабабли шайтон уни осонликча қўл зиноси қўл зиносини қиган одамми қўл зиноси сабабли  шайтон осонлича жинсий яқинлик  зиносигага ўтқазиб қўйиши мумкинми?



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

قال عبد الله بن المبارك رحمه الله : من تهاون بالأدب عوقب بحرمان السنن, ومن تهاون بالسنن , عوقب بحرمان الفرائض, ومن تهاون بالفرائض عوقب بحرمان المعرفة. شرح الأدب المفرد

Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ айтадилар :

“Ким одобни тарк қилса суннатдан маҳрум бўлиш билан жазоланади. Ким суннатга бупарволик қилса фарздан маҳрум бўлиш билан жазоланади. Ким фарзга бепарволик қилса, Аллоҳнинг маърифатидан маҳрум бўлиш ила жазоланади”. (Шарҳи Абаб ал-Муфрад).

Худди шунингдек кичик хатоларга бепарво бўлган киши катта хатолар билан жазоланади. Катта хато қилганлар ҳаромга яқин амаллар билан жазоланади. Ҳаромга яқин бўлганлар куфр билан жазоланади. Куфр билан жазоланганларнинг оқибати хунукдир.

حَدَّثَنَا أَبُو نُعَيْمٍ، حَدَّثَنَا زَكَرِيَّاءُ، عَنْ عَامِرٍ قَالَ: سَمِعْتُ النُّعْمَانَ بْنَ بَشِيرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ يَقُولُ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: الْحَلَالُ بَيِّنٌ وَالْحَرَامُ بَيِّنٌ، وَبَيْنَهُمَا مُشَبَّهَاتٌ لَا يَعْلَمُهَا كَثِيرٌ مِنَ النَّاسِ، فَمَنِ اتَّقَى الْمُشَبَّهَاتِ اسْتَبْرَأَ لِدِيِنِهِ وَعِرْضِهِ، وَمَنْ وَقَعَ فِي الشُّبُهَاتِ كَرَاعٍ يَرْعَى حَوْلَ الْحِمَى، يُوشِكُ أَنْ يُوَاقِعَهُ. أَلَا وَإِنَّ لِكُلِّ مَلِكٍ حِمًى، أَلَا إِنَّ حِمَى اللهِ فِي أَرْضِهِ مَحَارِمُهُ، أَلَا وَإِنَّ فِي الْجَسَدِ مُضْغَةً إِذَا صَلَحَتْ صَلَحَ الْجَسَدُ كُلُّهُ، وَإِذَا فَسَدَتْ فَسَدَ الْجَسَدُ كُلُّهُ. أَلَا وَهِيَ الْقَلْبُ

Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳу айтади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: «Ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром ҳам очиқ-ойдиндир. Улар орасида кўп одамлар билмайдиган шубҳали нарсалар бор. Ким шубҳали нарсалардан сақланса, дини ва шаъни учун ўзини пок тутибди. Ким шубҳали нарсаларга тушса, худди қўриқхона атрофида чўпонлик қилиб, унга ўтиб кетай деган чўпонга ўхшайди.

Огоҳ бўлинг! Албатта, ҳар бир подшоҳнинг қўриқхонаси бордир.

Огоҳ бўлинг! Албатта, Аллоҳнинг ердаги қўриқхонаси – ҳаром қилган нарсаларидир.

Огоҳ бўлинг! Танада бир парча гўшт бор, у соғлом бўлса, бутун тана соғлом бўлади. У бузилса, бутун тана бузилади. Огоҳ бўлинг! Ўша нарса қалбдир». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat