Ассалому алайкум! Сафарга чиқмоқчи бўлган инсон қурбонлик учун аталган жонлиқни Қурбон ҳайити байрамидан олдин сўйса қурбонлик савобини оладими?
Ва алайкум ассалом! Йўқ олмайди. Намозни вақти кирмай туриб ўқиш жоиз бўлмаганидек, қурбонлик вақти кирмай туриб қурбонлик сўйиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!