Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ташаҳҳуд

05:44 / 07.09.2016 | Aziz | 2469

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ташаҳҳуддаги «аттаҳийяту лиллаҳи» билан бошлаб ўқиладиган дуони шарҳлаб берсангизлар. Аллоҳ ажрини берсин!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!  عَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ يَقُولُ عَلَّمَنِي رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم وَكَفِّي بَيْنَ كَفَّيْهِ التَّشَهُّدَ كَمَا يُعَلِّمُنِي السُّورَةَ مِنْ الْقُرْآنِ التَّحِيَّاتُ لِلَّهِ وَالصَّلَوَاتُ وَالطَّيِّبَاتُ، السَّلَامُ عَلَيْكَ أَيُّهَا النَّبِيُّ وَرَحْمَةُ اللهِ وَبَرَكَاتُهُ، السَّلَامُ عَلَيْنَا وَعَلَى عِبَادِ اللهِ الصَّالِحِينَ، أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ وَهُوَ بَيْنَ ظَهْرَانَيْنَا، فَلَمَّا قُبِضَ قُلْنَا السَّلَامُ يَعْنِي عَلَى النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم رَوَاهُ الْجَمَاعَةُ Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки кафтим икки кафтлари орасида турганда менга худди Қуръондан сура ўргатганлари каби ташаҳҳудни ўргатдилар: «Ат-таҳиййаату лиллааҳи вас-солаваату ват-тоййибату, ассалааму алайка аййуҳан-набиййу ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳу, ассалааму алайна ва алаа ибодиллааҳис-солиҳийн. Ашҳаду аллаа илааҳа илаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳу». Ул зот орамизда эканликларида шундай эди. Қабз қилинганларидан кейин «Ассалому», дедик. Яъни алан Набиййи соллаллоҳу алайҳи васаллам». Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий ва Ибн Можалар ривоят қилишган. Ташаҳҳуднинг маъноси: «Табриклар Аллоҳ учундир, салавот ва барча гўзал сўзлар ҳам. Эй Набий! Сенга салом, Аллоҳнинг раҳмати ва баракалари бўлсин. Аллоҳдан ўзга илоҳу маъбуд йўқ, деб шаҳодат келтираман. Албатта, Муҳаммад Унинг бандаси ва Расули, деб шаҳодат келтираман». ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat