Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савдодаги қарз рибоми?

07:50 / 07.09.2016 | Azizbek | 3196

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ҳозирги кунда савдогарлар дўконларини тўлдириш учун қарзга мол олиб, уларни сотиб фойдасини ўзига олиб, қарзини қайтиб бериши рибога кириб қолмайдими?  Жумаладан ўзим ҳам дўконга мол олиб, устига пул қўйиб сотаман. Мана шу ҳақида маълумот берсангизлар. Илтимос. Аллоҳ таоло килаётган савоб ишларингиздан рози бўлсин. Олдиндан раҳмат.



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу иш кенг тарқалган бўлсада, шариатга зиддир. Чунки шариат бу борада нақд савдо, насия савдо, ижарага ишчи бўлиб сотиб бериш муомалаларини жорий қилган. Сиз айтган иш эса юқоридагиларнинг ҳеч қайсинисига тушмайди. Бунинг тўғри бўлишининг йўли, олинаётган молларни маълум бир муддатга насия савдо сифатида олиш керак(оғзаки тарзда сотилмай қолса қайтариб беришни ваъдалашишнинг зарари йўқ). Ёки бўлмасам молини сотиб бериш учун ишчи сифатида фаолият юритиш керак. Бунда молини сотиб бергани учун оз бўлсада маълум ҳақни тайин қилиб олади. Яъни “шунчадан сотиб берсанг фалонча хизмат ҳақи олиб қоласан” дейилади. Ёки “фалончадан ортиғига сотсанг ҳам сенга” деб келишиш ҳам жоиз. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم اسْتَعْمَلَ رَجُلًا عَلَى خَيْبَرَ، فَجَاءَهُمْ بِتَمْرٍ جَنِيبٍ، فَقَالَ: أَكُلُّ تَمْرِ خَيْبَرَ هَكَذَا؟ فَقَالَ: إِنَّا لَنَأْخُذُ الصَّاعَ مِنْ هَذَا بِالصَّاعَيْنِ، وَالصَّاعَيْنِ بِالثَّلَاثَةِ، فَقَالَ: لَا تَفْعَلْ، بِعِ الْجَمْعَ بِالدَّرَاهِمِ ثُمَّ ابْتَعْ بِالدَّرَاهِمِ جَنِيبًا 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишини Хайбарга вакил этиб тайинладилар. Бас, у яхши хурмо келтирди.
«Хайбарнинг ҳамма хурмоси шундайми?» деб сўрадилар.
«Биз бундан бир соъсини икки соъга ва икки соъсини уч соъга оламиз», деди вакил.
«Ундай қилма! Ёмонини дирҳамга сотиб, яхшисини дирҳамга сотиб ол», дедилар у зот».
Шарҳ: Бу ривоятдан маълум минтақага молиявий ишлар бўйича вакил тайин қилиш кераклиги англашилмоқда.
Шунингдек, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хурмони хурмога алмаштириш рибо бўлганлиги учун бир навини сотиб, унинг пулига бошқа навдан сотиб олиш кераклигини вакилга уқдирмоқдалар. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан).
Ушбу ҳадисда ният ва иш юритишни озроқ ўзгартириш ила бир ношаръий иш шариатга мувофиқ бўлишига ишора бордир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat