Ассалому алайкум! Мeн зулҳижжа ойининг ҳайитдан олдинги уч кунида рўза тутмоқчи эдим. Аммо уч кун олдинги куни эса жума кунига тўғри кeлар экан. Катталарнинг айтишича рўзани жума кунидан бошламоқ дуруст эмасмиш. Бунга қандай далиллар бор ёки бу нарса ҳам бидъатми?
Ва алайкум ассалом! Катталар нотўғри айтишибди. Аслида доим фақат жума куни рўза тутиб, бошқа кунларини тутмасликни одат қилиш макруҳдир. Валлоҳу аълам!