Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир маърузада, агар инсон бир инсонни гапириб орқасидан, лекин уни кимлиги айтмаса, ўша ғийбатга кирмасакан. Шу гап тўғрими?
Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор кишини хато қилганини билиб, унга танбеҳ бермоқчи бўлсалар, исмини ошкора зикр қилмай минбарга чиқрдилар, Аллоҳга ҳаду сано айтиб, “Бу қавмга нима бўлди? Шундай ишларни қиляптилар” дер эдилар. أَنَّ أَنَسَ بْنَ مَالِكٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ حَدَّثَهُمْ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: «مَا بَالُ أَقْوَامٍ يَرْفَعُونَ أَبْصَارَهُمْ إِلَى السَّمَاءِ فِي صَلَاتِهِمْ». فَاشْتَدَّ قَوْلُهُ فِي ذَلِكَ حَتَّى قَالَ: «لَيَنْتَهُنَّ عَنْ ذَلِكَ أَوْ لَتُخْطَفَنَّ أَبْصَارُهُمْ». تحفة: 1173 - 191/1 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу сўзлаб берди: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларга нима бўлганки, намозда осмонга қарашяпти?!» дедилар. Кейин сўзлари кескинлашиб, ҳатто: «Ё бу ишдан тўхташади, ёки кўзлари ўйиб олинади», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Бу каби мисоллар жуда кўпдир. Валлоҳу аълам!