Ассалому алайкум! Олдинги рамозон ойида 2 киши орасида тахминан шу кўринишда бахс бўлди. 1-киши нозу-неъматларга тўла дастурхон ёзиб кўпчиликка ифторлик қилиб берди. 2-киши эса ифторлик якунига етганда дастурхонни нозу неъматларга тўлдириб юборибсан дастурхонни содда килиш керак деди. 1-дастурхон ёзган киши азгина жахилда сизлар қилаётган ҳаром дабдаба тўйларда ва янги йил дастурхониларда ман ёзган дастурхондаги таомлардан анча кўп таом қўясилар деди. Бу ерга йиғилганлар Аллоҳ учун рўза тутаётганлар ва мехмонларимдур агар имкониятим бўлганда бундан хам яхширок кутиб олар эдим деди. Саволим шуки бу кишиларнинг қай бири эхсон қилиб берилаётган рамазон дастурхони таёрлаш одобларини тўғри баҳоламокда?
Ва алайкум ассалом! Агар қарз олган, “қилмасам бўлмайди” деган нарсадан холи шу ишни қилган бўлса, тўғри айтибди. Ундан қанчасини ейиш ёки емаслик рўзадорнинг ихтиёри. Ибодатдаги хушуъ-хузуъ 2 даражада бўлади. 1-фарз, 2-мустаҳаб. Фарз даражадаги хушуъ қилинаётган амал шариатга мувофиқ бўлиши билан бирга риё, хўжакўрсин, қилмасам бўлмайди, халқ тилидаги “аври(обрў) учун”, ужублардан ҳоли бўлиши керак. Амал шу даражада бўлмаса у қилинган амал савоб ўрнига азобга сабаб бўлади. Мустаҳаб даражадаги хушуъ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аллоҳга худди Уни кўриб турганингдек, агар бу даражада бўлолмасанг, У сени кўриб турганини хис қилиб ибодат қилмоғинг»дир деган ҳадисларига мувофиқ амал қилишдир. Бунинг учун бироз улуғларнинг суҳьбатида бўлиш, риёзат чекиш керак бўлади. Дастурхонга келсак, уламоларимиз яшаш тарзини тўртга бўлганлар. 1). Раҳойиш – кун кечирса бўладиган уйли, жойли кийим-кечак, озиқ-овқат билан кифояланиш, жоиз. 2). Осойиш – имконияти бўлса юқорида зикр қилинганларнинг ҳар биридаги қулайликлардан фойдаланиш, жоиз. 3). Зебойиш – юқорида зикр қилинганларни кўрганда кўз қувонадиган даражада бўлиши, жоиз. 4). Намойиш – барчасида фахрни ирода қилиш, жоиз эмас. Еб ичиш, зиёфат ҳам шу қоидалар асосида бўлиши керак. Чираниб ўзида йўқ нарсани бордек қилиб кўрсатишга ҳаракат қилиш шаръан жоиз эмас. Валлоҳу аълам!