Ассалому алайкум! Бувим яъни отамнинг онаси мени ва онамни қарғаяпти. Бунга сабаб мендан амакиларим қарз сўраганди беролмаган эдим. Чунки сўраган пули йўқ эди. Яна мен ўртага тушиб бир ишни битқазиб беришимни сўраган эди. Шу қарғишлар ўтадими? Ҳозир мен қандай йўл тутганим маъқулроқ. Жавобингиз учун раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Ҳар қандай ҳолатда ҳам қарғишдан эҳтиёт бўлиш керак. Чунки уларнинг қарғишлари дуо мустажаб вақтига тўғри келиб қолса, зарари тегиши мумкин. Агар ҳақиқатда сиз айтган ҳолат тўғри бўлса, қарғиши ўтмайди. Валлоҳу аълам!