Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, “аср намозини шом намози азони айтилгунча ўқиса бўлади” дейди. Масалан аср намозини шомдан олдин жамоат қилиб ўқиса бўладими?
2. Қазо намозини жамоат қилиб ўқиса бўладими?
Ва алайкум ассалом! 1). Бўлади. 2). Ҳамма ўқувчиларники бир вақтдаги қазо бўлса, бўлади. Масалан ҳамма бир кунда бамдодга тура олмаса, ўша бамдодни қазосини жамоат бўлиб ўқишлари мумкин. Валлоҳу аълам!