Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ЗИКР ХАКИДА МУХИМ САВОЛЛАР ! ! !

00:00 / 28.08.2009 | eski savollar | 4797
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!Ҳурматли устоз, шайх жаноблари сизни кириб келган муқаддас Рамазон ойи билан муборакбод этаман! Умматга қилаётган шарафли хизматларингизда Аллоҳдан мадад ва нусрат тилаб қоламан. Аҳли байтингизга ҳам Аллоҳдан Рамазоннинг файзу-барокатини ато қилишини тилаб қоламан!Сизга айрим саволларим билан мурожаат қилишимга ижозат бергайсиз:1. Ҳозирда кўпгина кишиларимиз биродарларини “хожи ака”, “қори ака” деб чақиришади. Аслини олганда ўша юқоридаги ном билан чақирилаётган кишилар ўша номга умуман лойиқ эмасликларини кўрамиз. Улар на хажга боришга ва на Қуръон ўқишади. Кишини ўзида бўлмаган хислат ва фазилат билан чақириш, мурожаат қилиш жоизми? 2. Барчага маълумки Қуръон оятлари тажвид қоидалари асосида тартил билан қалбдан ўқилсагина кишининг руҳий ҳолатига таъсир ўтказади. Рамазондаги хатми Қуръонда қорилар кўпинча оятларни жуда тез, орқасидаги одам англаб ололмайдиган даражада ўқишади. Бизда хатмлар 6, 10 кунлик бўлгани учун 30 порани тез ўқиб битириш керак. Хатмда Қуръонни жуда тез ўқиш мумкинми? 3. Яқинда бир ҳадис ўқидим. Ўша ҳадисни ровийси ва санадлари ёзилмаган экан. Фақат матн бор холос. Қуйида ўша ҳадисни келтираман:Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: “Ўлим шарбатини тотиш пайтидаги роҳат – Қуръон қироатидадир. Қабрнинг нури кечаси намоз ўқишдадир. Қиёмат қўрқинчидан, унинг шиддатидан нажот рўзададир. Сирот кўпригидан ўтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишдадир. Тарозу оғирлиги “Ло илоҳа иллоллоҳу Муҳаммадур расулуллоҳ” калимасидир. Парвардигорнинг ризоси садақани кўп беришдадир. Ризқнинг баракаси чоштгоҳ намозидадир. Умрнинг зиёда бўлиши силаи раҳм (қариндошларга оқибатли бўлиш)дадир. Дўзахдан нажот Аллоҳ Таоло қўрқинчидан кўп йиғлашдадир”.Мазкур ҳадисни санадлари ва ровийси кимлигини айтиб берсангиз. Уни ўрганиб олиб, биродарларга ҳам ўргатмоқчиман. 4. “Баҳоуддин Балогардон” номли китобда Нақшбанд ҳазратларининг бир сўзлари бор экан: - Хожамиздан сўрадилар: Жунайд Бағдодий (қ.с)нинг “Корийлардан кеч, суфийларга етиш” сўзларини тушунтириб берсангиз.- У зот айтдилар: “Қорий исм билан машғул бўлади, сўфий эса исм эгаси билан”Бу ҳикматдан нимани тушунсак бўлади? 5. “Ҳужжат ул-ислом Имом Ғаззолий айтадиларки, Ҳақ Таоло одамнинг дилига бир сир қўйган, бир гавҳарни унга омонат қўйган. Дилкаш, мавзун овозни эшитиш, ўша гавҳарни жунбушга келтиради. - Самоъ шундай бир сиррий муносабатки, одам руҳи олами арвоҳ билан қўшилиб, шундай жунбуш қиладики, бу оламдан буткул узилади, оламда нима бўлса ҳаммасидан бехабар қолади. Аъзоларининг қуввати кетиб беҳуш йиқилади. Кимки сўфийларнинг ҳолларини, важд ва самоъни инкор қилса, ўз “маърифати”дан келиб чиқиб айтган бўлади. Бу узрдир, чунки инсоннинг одати шуки, ўзида бўлмаган, билмаган нарсасини инкор қилади. Кимда бу ҳолат (сўфийлардагидек ҳолат) бўлса, у инкор қилмайди. Сен бу нарсаларнинг борлигига иймон келтир, токи уларнинг ҳоллари барокотидан маҳрум қолмагайсан. Шундайлар тоифасидан бўлмагинки, Ҳақ таоло улар ҳақида бундай деган: “Қачонки уларга бу тўғрида ҳидоят келмаса, бу қадимий афсонадир, дейишади”. “МУҲИББ УЛ-БОРИЙ” РИСОЛАСИДАН.Устоз Имом Ғаззолий айтган самоъ, мусиқа қандай мусиқа бўлиши мумкин. Ҳозирда ҳам шундай қалбга таъсир қиладиган мусиқани топиб, эшитса бўладими? 6. Нақшбандия тариқатига ихлосим баланд. Бу тариқатда зикр махфий бўлишини биламан. “Аллоҳ” лафзи жалоласини тилимни танглайга босиб, оғзимни юмиб, қалбдан айтишга кўп ҳаракат қилдим, лекин қалбим гуёки зикр қилмаётгандай туюлмоқда. Устоз зикрни қалбда ўрнашиши учун қандай зикр турини қўлласам бўлади? 7. Жаҳрий зикрнинг айтилиши қандай бўлади, яъни овоз қай даражада кўтарилади? 8. Нақшбандия вазифаларининг ичида хуфтондан олдин истихора намози ўқилар экан. Буни доимий равишда ўқишни одат қилиб олса бўладими? 9. Нақшбандия тариқатига кўра инсон жасади (танаси)нинг бешта жойида хуфёна тарзда зикр яъни «Ла илааҳа иллаллоҳ» калимаси айтилади. Бу «Латоифи хамса» (Беш латифа) дейилади. Латифа - Аллоҳнинг илоҳий лутфи. Латифаи аввал - бу қалб. Унинг мақоми чап сийна ости.Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар:«Одамларнинг қалбларии Аллоҳ таолонинг икки қудрат бармоғи орасида. Уни қандай хоҳласа, шундай айлантиради».Иккинчи латифа –руҳ. Унинг мақоми - ўнг сийна ости. Аллоҳ таоло айтади: «(Эй, Муҳаммад,) Сиздан руҳ ҳақида сўрайдилар. Айтинг: “Руҳ фақат Раббимнинг ишидандир». (Исро сураси, 85-оят.)Учинчи латифа – сир. Унинг мақоми - чап сийна усти.Аллоҳ таоло айтади:«У (Аллоҳ) сир тутгану ошкор қилган нарсаларингизни билур». (Анъом сураси, 3-оят.)Тўртинчи латифа – хафий. Унинг мақоми - ўнг сийна усти.Аллоҳ таоло: «Раббиларингизга хуфёна зикр қилинглар» (Аъроф сураси, 25-оят),- дейилгани учун бу «Латифаи хафий» деб айтилади.Бешинчи латифа – ахфо. Унинг мақоми нафас йўли бўлиб, ўнг ва чап сийна усти ўртасидадир.Аллоҳ таоло айтади: «Агар (Сиз) ошкора гапирсангиз ҳам (ёки хуфёна гапирсангиз ҳам), албатта, у сирни ҳам, энг махфий нарсаларни ҳам билур». (Тоҳо сураси, 7-оят.)Мазкур беш жой инсоннинг кўкрак қафасида жойлашган ва уни ҳаётий эҳтиёжларнинг асосийси билан таъминлайдиган аъзолардир. Нақшбандия тариқатининг улуғ машойихлари «Латифаи қалб»да хафий зикр айтиш тартибини қуйидагича изоҳлаганлар: «Тил танглайга ёпиштирилиб, нафас киндикнинг тагидан ичга тортилади. «Лаа илааҳа» айтилганда киндикдан пешонага қадар кўтарилиб, «иллаллоҳ» айтилганда қалбга зарб билан урилади. «Муҳаммадур расулуллоҳ» эса хаёлга келтирилади. Зикр айтишда тоқликка риоя қилиниши шарт. Бир нафасда ушбу калима 3 марта ёки 5 марта ёхуд 7 марта ёинки 9 марта, шунингдек 21 мартагача айтилади. Кимки бир нафасда бу ададдан кўпроқ айтиб билса, охирини тоқ қилиб тугатиб бошқа нафас олади ва янги нафас олганда яна шу ҳол такрорланади. Зикр 1001 марта айтилади». Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар: «Ақл қалбда бўлади». Яъни қалб бутун аъзони бошқаради, ҳукм беради. Миядаги ақл эса, унинг ҳукмини ижро этади. Ибн Синодек зот ақлдан озганларни адвияи қалбия, яъни қалб дорилари билан даволаганлар.- Устоз юқоридаги латоифларга қараб зикр қилиш жоизми? Латоифга қараб зикр қилишни қалбга, руҳга таъсири бўлиши мумкинми? - “Ибн Синодек зот ақлдан озганларни адвияи қалбия, яъни қалб дорилари билан даволаганлар” жумласини тушунтириб берсангиз. Бу қандай даво тури бўлиши мумкин? 10. Фиқҳ ва калом олимларидан бир қанчаси шартлари мукаммал бўлган ижмоъдан ташқари чиққанларнинг куфрга тушишларига иттифоқ қилганлар. Далиллари ушбу оят: “Ким ҳақ йўлни аниқ билганидан кейин пайғамбарга хилоф иш қилса ва мўминларнинг йўлларидан бошқа йўлга эргашиб кетса, биз уни кетганича қўйиб берамиз. Сўнгра жаҳаннамга доҳил қиламиз. Нақадар ёмон жойдир у!” (Нисо сураси, 115-оят). Ҳадисдан далиллари: “Кимки жамоатга бир қарич мухолифат қилса, ундан исломнинг либоси эгнидан ечилур”. Юқоридаги масалани тушунтириб берсангиз. Ижмоъ нима ва уни инкор қилиш, ундан ташқари чиқишнинг оқибатлари нимага олиб келишини батафсил тушунтириб берсангиз. Юқоридаги фатвога ҳозирда ҳам амал қилинадими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Жоиз эмас.2. Тажвид қоидаларини бузиш даражасида ўқиш мумкин эмас.3. Буни билмайман.4. Ўқувчи қуруқ номни ўрганади. Сўфий номнинг эгасини, деганидир. Яъни, сўфий нарсанинг моҳиятини билади. Бошқалар фақат номини билади, дегани.5. Самоъ дегани фақат мусийқа эмас.6 Устоздан ўрганиш керак.7. Ўзидан бошқага эшитилган овоз жаҳрий бўлади.8. Ҳар ким ўзи билади. Аслида бу намоз бир ишни қилишда иккиланганда ўқилади. 9. Бу машойихларнинг тажрибасидир. Албатта, зикрнинг таъсири бўлади.- “Ибн Синодек зот ақлдан озганларни адвияи қалбия, яҳни қалб дорилари билан даволаганлар” жумласини тушунтириб берсангиз. Бу қандай даво тури бўлиши мумкин? - Буни билмайман.10. Агар юқоридаги талаблар асосида ижмоъ қилинган бўлса, мужтаҳидларнинг барчалари бир воқеъа борасида бирор ҳукмга якдил фикр билдирсалар, ана шу ижмоъ асосида қилинган ҳукмга мухолиф бўлмасдан эргашмоқлик вожибдир. Кейин ҳеч ким, ҳеч бир асрда ҳам унинг ҳукмини ўзгартира олмайди. Чунки ижмоъ асосида собит бўлган ҳукм қатъий шаръий ҳукмга айланади ва унга мухолиф бўлишга ёки уни насх қилишга ўрин қолмайди. Ижмоъ билан ирода қилинган нарса худди Қуръон ва Суннат каби яқийн-ўта ишончли илм йўли билан собит бўлади.Ижмоънинг далили қатъий бўлса, у ҳолда ижмоъ мустақил ҳужжат бўлмайди, бироқ ўша далилни қувватловчи бўлади. Бу каби ижмоълар ҳукми баён қилинаётганида далилини ёрдамчиси сифатида айтилади. Агар ижмоънинг далили зонний бўлса, бунда ижмоънинг ўзи мустақил ҳужжат сифатида далил келтирилишига кифоя қилади. Ижмоъ қилишда суянилган зонний далилини келтиришга ҳожат қолмайди. Бу вақтда уни ўзи янги шаръий ҳукм пайдо қилди деган маънога борилмайди, балки ижмоъ шариат масдарларидан бир масдар ҳисобланади.Кўпчилик уламолар наздида ижмоънинг ҳукми қатъий далилдир. Агар ижмоъ бизга мутавотир тарзда нақл қилинган бўлса, унга мухолиф бўлган кимса, кофир бўлади ёки залолатга кетган дейилади ёхуд бидъатчи ҳисобланади. Аммо ижмоъ оҳод йўл билан нақл қилинган бўлса, ёки сукутий бўлса, у зонни ифода қилади ва шу билан бирга мухолифга куфр ёки залолат ва бидъатчи нисбати берилмайди, балки фосиқ дейиш мумкин.Омадий, Имомул Ҳарамайн, Иснавий ва Ибн Ҳожиб каби уламолар таҳқиқи шуни кўрсатадики, ижмоъни инкор қилган одам кофир бўлмайди. Бироқ беш вақт ибодат ёки тавҳид, рисолат ва нубувват каби ақийдавий вожиб ишлардан ва шу каби динда зарур бўлган ишлардан иборат ижмоъларнинг инкор қилса, кофир бўлади. - Бир шахс ижмоъни эътироф қилиб, ижмоъ қилувчилар сидқини нақл қилиб, сўнг уни инкор қилса ва ёлғонга чиқарса, шариатни ёлғонга чиқарган бўлиб қолади. Кимки шариатни ёлғонга чиқарса, кофир бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat