Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муминнинг кабрдаги амали хусусида

00:00 / 06.03.2011 | eski savollar | 3188
Ассалому алайкум мухтарам устоз! Кадрли шайх хазратлари! Сизга савол билан мурожаат этишга изн берсангиз.Савол: Имом Суютийнинг "Барзах хаёти" номли китобларида мумин кишининг кабрдаги холатлари баён килинган, унга хушхабарлар берилган. Уша ривоятларнинг айримларида вафот этган муминга кабрида фаришлар томонидан Куръон ургатилади, деган мазмундаги гапни укидим. Яна ахли солих кишиларнинг кабрларида Куръон тиловат килганлари ва намоз укиганликлари хам ривоятларда келади. Сахобалардан хам кабрдаги кишининг кабрида "Мулк" сурасини тиловат килганлигини эшитиб, пайгамбар с.а.в га билдирганлари ривоят килинган. Акоидимизда банданинг амали улими билан кесилиши баён килинади. Мазкур масалага ойдинлик киритиб берсангиз.Жавобингиз учун ташаккур!Умиджон Турсинов

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мулк сурасининг фазли ҳақида келган ривоятларда ўлган кишининг амали сифатида эмас, шарафи маъносида келган. Бошқа ривоятларда ҳам шундай.Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бири ўз капасини билмасдан бир қабр устига қурди. Бирдан унинг ичида бир инсон «Табарокаллази биядиҳил Мулку»ни охиргача қироат қилди.Бас, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:«Эй Аллоҳнинг Расули, капамни қабр устига қурдим. Мен унинг қабр эканлигини билмас эдим. Бирдан унинг ичида бир инсон «Табарокаллази биядиҳил Мулку»ни охиргача қироат қилди», деди.Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«У ман қилувчи ва нажот берувчидир, қабр азобидан нажот беради», дедилар.Шарҳ: Шунинг учун бу сура «Сақловчи» ва «Нажот берувчи» деб ҳам аталади, чунки у бандаларни катта азобдан сақлайди. Қабр ичидаги ўқиганда унинг сиртидаги ўқиш ҳам фойдали бўлиши турган гап.Бошқа бир ҳадиси шарифда эса: «Майит қабрга қўйилгандан сўнг (азоб фаришталари) оёқлари тарафдан келсалар, оёқлар: «Сизнинг бунинг олдига келишингизга йўл йўқ, чунки у биз билан туриб кечасидаги намозда Мулк сураси ўқирди», дерлар. Агар бош тарафдан келсалар, тили: «Сизнинг бунинг олдига келишингизга йўл йўқ. Чунки у мен билан Мулк сурасини ўқирди, дейди», дейилган.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Мулк сураси ҳар бир мўмин қалбида бўлишини хоҳлардим», деганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat