Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нажосат

18:25 / 20.09.2016 | AAA | 2767

Ассалому алайкум! Рўмолчага қон ёки сийдикка ўхшаш нажосат тегиб, чўнтакда қолиб кетса ва шу ҳолда намоз ўқиса бўладими? Намозга таъсири бўлмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Намознинг шартларидан бири кишининг бадани ва кийимининг пок бўлмоғидир. Нажосат теккан рўмолча қолиб кетса, қаралади агар нажосат пиёланинг орқасичалик даражада катта бўлмаса зарари йўқ. Ундан катта бўлса, кийими пок бўлиш деган шарт топилмай намози адо бўлмай, қайта ўқиши шарт бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat