Ассалому алайкум! Мен тушумда пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ва улар билан бирга саҳоба Умар ибн Хаттобни бир неча марта кўрганман. Тушимда улар билан бир қизчани кўрдим. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари деган овозни эшитдим. Шу тушим ҳақида фикрингизни билмоқчи эдим. Раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Муборак бўлсин. Суннатларига амал қилишингизни зиёда қилсин. Лекин биз туш таъбирига моҳир эмасмиз. Валлоҳу аълам!