Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳақ йўлдамизми?

19:16 / 22.09.2016 | Salohiddin | 3113

Ассалому алайкум! 125 . Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қил. Ва улар ила гўзал услубда мунозара қил. Албатта, Роббинг Ўз йўлидан адашганларни ўта билгувчи ва ҳидоят топгувчиларни ҳам ўта билгувчидир.
Аввало, даъват «Аллоҳнинг йўлига» бўлмоғи керак . Баъзи шахсларга, гуруҳларга эмас, холис Аллоҳнинг йўлига бўлиши керак. Иккинчидан, даъват ҳикмат билан амалга оширилиши керак. Бунда даъват қилинаётганларнинг ижтимоий, маданий савиясини эътиборга олиб, оғир келмайдиган йўсинда даъват қилиш лозим. Учинчидан, даъват яхши мавъиза орқали йўлга қўйилмоғи керак. Кишиларни қизиқтириш учун чиройли гапларни топиб гапириш зарур. Уларни нафратлантирмаслик лозим. Тўртинчидан, кишилар билан «гўзал услубда мунозара қилиш» керак. Аллоҳнинг йўлига даъват, аввало, фикрий ҳаракатдир. Фикрий ҳаракат бор жойда мунозара бўлиши турган гап. Ислом даъватчиси мунозарани ғоятда гўзал услубда олиб бориши керак. У рақиби билан талашиб, тортишиб, бақир-чақир, уруш-жанжал этмасдан, унинг табъига йўл топиб, унга қаноат ҳосил қилдириб, ўзи сезмаган ҳолда Исломга мойил бўлиб қоладиган усталик билан мунозара олиб бориши лозим. Бешинчидан, даъватчи ўз вазифаси даъват қилиш эканини, ҳидоят ва залолат Аллоҳга боғлиқлигини ҳеч қачон унутмаслиги керак.
Бизни тўғри йўлга бошлагин. («Ҳидоятга бошлаш» луғатда бирор нарсага лутф билан йўллаб қўйишга айтилади). Исломга янги кирган ғайридиннинг ҳамма гуноҳи кeчирилганлиги кафолатланган. Мeн мўминман, мeн ўзимни тўғри йўлда эканлигимни нима кафолатлайди?
Балки мeн ўлимидан олдин итга сув бeрган фоҳишадан ёмондирман, балки яхши. Ўша фоҳиша бутун умр осий ва фосиқликда ҳаёт кeчирган бўлса ҳам, у йўлга тушиб олгани учун Аллоҳ ундан рози бўлди.
Мeн қаeрдан биламан ўзимни шу йўлда эканлигимни?
Икки хил ҳолат мавжуд мeнда, баъзи оятларни ўқисам ўзимга дўзах чиптасини бeраман. Баъзи оятларни ўқисам жаннат чиптасини. Мeн фоҳишачалик ёмон эмасдирман. Аммо нима кафолатлайди мeн эртага ҳақ йўлда ўлишимни?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қуръон ва ҳадисда келган ҳукмларга амал қилсангиз Аллоҳ ва Унинг расули тўғри йўлда эканлигингизга кафил бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat