Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, сизларга олдиндан ташаккур айтган ҳолда қуйидаги саволни бeрмоқчи эдим. Аллоҳим илмингизни зиёда қилсин. Мeни акам 1 тадбирда қатнашганларида қори акамиз қизларни Муқаддас исми тўғрисида гапирган эканлар. Мeни акам 2-қаватда эканлар яхши чунаолмаптилар. Акамнинг чунишича Муқаддас исмини қўйиб бўлмас экан. Жавоб учун олдиндан раҳмат Аллоҳ рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан бўлган Қуддус исмини қўйиш жоиз эмас. Муқаддасхонда зарар йўқ. Валлоҳу аълам!