Ассалому алайкум! Шахсий автомобилимда узоқроқ масофага йўловчилар билан кетаётганимда намоз вақти кириб (кўпроқ шом намози) қолади. Манзилга етиб олгунумча намоз вақти чиқиб қолиши мумкин. Шунинг учун автомобил хайдаётган вақтимда йўловчиларга малол келмаслиги учун имо ишора билан ўқишим мумкинми? Мумкин бўлса қай тарзда ёки манзилга етиб олиб қазо қилиб ўқиш керакми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Ўз вақтида, яъни қазо қилмасдан бирор жойга тўхтаб ўқишингиз лозим. Қуйидаги линкда батафсил ёзилган. Валлоҳу аълам! http://fiqh.uz/index.php/fiqh-uz/dolzarb-mavzu/227-avto-ulovlarda-namoz-qish