Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Вақтинча илмсиз имом

Ассалому алайкум! Қарши районданман, масжидимиз имоми бир кунда 2-3 маҳал намозни келиб ўқиб берадилар, қолган пайт қироати хато одам ўқиб берадилар. Мен юрак ютиб у кишига сиз қироатингиз жуда ёмон дедим ва у киши сен менга иқтидо қилиб ўқийвер нотуғри бўлса сенга эмас, менга бўлади дедилар. Муқтадийларни намозига зиён етмайди дедилар. Шу тўғрими? Мени намозим яхши суратда адо бўлган ҳисоблайверайми? 

2). Мен фақат масжидни доимий имоми келадиган пайтда чиқсам бўладими масжидга?

3). Жамоатда ёш лекин қироати тиниқ тўғрилар бор, улар ҳам қайта ўқийдими? Масжидда қайта ўқиса ҳам бўладими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Сизга айтган одам нотўғри айтибди. Адо бўлмаган кейинчалик қандай қилиб тўғри бўлиши мумкин. 

2). Масжидга чиқинг, агар у одам ўтадиган бўлса қайтадан ўқиб олинг. Фитнага сабаб бўладиган иш қилманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat