Ассалому алайкум! Қадрли сайт ходимлари, хуфтон вақти киргандан сўнг қабристон олдидан ўтиб кeтаётган одам дуо (омин) қилиб ўтса бўладими? Баъзилар мумкин эмас дeйишмоқда. Жавобингиз учун раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Мумкин эмас деяётган кишилар нотўғри айтишибди. Ҳаромни ҳаром, ҳалолни ҳалол, жоизни жоиз, ножоизни ножоиз дейиш фақат Аллоҳ таоло ва Унинг расулининг ишидир. Бирор далили бўлмасдан бу гапни айтишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Киши ўзининг ҳаққи бўлмаган нарсага бурнини суқмаслиги керак. Валлоҳу аълам!