Ассалому алайкум! Тонгга яқин «Сала`мун қовлам мир роббир роҳим» оятини таҳорат олиб, ихлос билан қиблага қараган ҳолда 1479 марта ўқиган ва Жаноби Ҳақдан истагини сўраган инсоннинг истаги албатта қабул қилинади. Бу бир неча марта тажриба қилинган. Ушбу гаплар тўғрими?
Ва алайкум ассалом! Аллоҳнинг каломи шифо эканлигида шак-шубҳа йўқ. Каломини тиловат қилиб, пок ва ибодатли ҳолда қилинган дуолар ҳам ижобатга яқин. Хусусан Аллоҳнинг беришлигига аниқ ишониб қилинган дуо рад қилинмайди. Агар сиз айтган услуб тажрибадан ўтган бўлса, қилиб кўринг. Мабодо дуоингиз ижобат бўлмаса, “шифолиги бекор экан” деган гап хаёлингизга келмасин. Сўраш ёки сўрамаслик банданинг иши, бериш ёки бермаслик эса Аллоҳ таолонинг ишидир. Валлоҳу аълам!