Ассалому алайкум! Фарзандли бўлмаяпман. Оиламиздагилар докторга боришимни маслахат беришяпти. Менга бу Аллоҳ томонидан берилган синов ёки гуноҳларим учун қилинаётган жазо деб ўйлайман. Аллоҳга ширк келтирмаслик ҳақида эшитганимдан бери қўрқаман. Аллоҳга ширк келтирмасликка ҳаракат қиламан. Агар оиламни қистовига бўйсуниб докторга борсам ширк келтирувчилардан бўлиб қолмайманми?
– Ва алайкум ассалом! Бу ҳеч қанақа ширк эмас. Боринг, текширтиринг ва даволанинг. Қўрқманг гоҳида арзимас бир сабаблар бўлиб ҳам фарзанд бўлади. Валлоҳу аълам!