Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имомларни рози қилиш

21:36 / 17.10.2016 | Bekmurodov I.A | 2636

Ассалому алайкум! Имомларимиз, қориларимиз инсонларнинг яқин кишиси оламдан ўтганда Қуръонни хатм қилиб беришади. Тўйларда никоҳ ҳақида ёшларга тушунчалар беришади. Бундай пайтларда шариатга асосланган ҳолда қандай ният қилиб уларни рози қилиш керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариатимизда, “қози кишиларни муаммолари ва масалаларини ҳал қилиши учун бирор касб қилишга вақти бўлмаса унинг нафақаси ҳукумат зимасига вожиб бўлади. Агар ҳукумат тарафидан нафақа белгиланмаса қози яшайдиган худуддаги мусулмонларнинг зиммасига вожиб бўлади” дейилган. Ушбу гапга биноан бошқа касб қилмасдан халқнинг хизматларида бўлаётган кишиларнинг нафақаси халқнинг зиммасига вожиб бўлади. Ниятда “Зиммамдаги вожибни адо қилаяпман” дейиш кифоя қилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat