Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мeн ҳар куни эрталаб уйдан чиқиб, то ишхонамга боргунча ичимда Қуръон тиловат қилиб, калима қайтариб бораман. Аммо кўпинча хаёлимга ҳар-хил нарсалар кeлиб, ҳаёлимни жамлолмайман. Айтингчи, бундай ҳолатда ўқиётган сураларим қабул бўладими?
Ва алайкум ассалом! Қабул қилиш Аллоҳ таолонинг иши. Қуръон тиловат қилиб, калима қайтаришингиз комил мўминнинг ишидир. Ҳаёлни олиб қочадиган нарсалардан кўзни юминг. Валлоҳу аълам!