Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

МАСЖИДЛАРДА ЙИГИЛАЁТГАН ЭХСОНЛАР

00:00 / 19.11.2010 | eski savollar | 3976
Ассалому алайкум мухтарам устоз! Фазилатли шайх жаноблари! Сизга айрим саволлар билан мурожаат килишга рухсат бергайсиз.1-САВОЛ: Масжидларда ҳайит намозларида ёки мавлид маросимларида масжид хонақоҳида ўтирган намозхонлардан садақа, эҳсон йиғишади, яъни боғланган вакил киши халтани кўтариб, ўтирганлардан пул йиғади, албатта бу пул масжид харажатларига ишлатилади. Яна ҳозирда масжидларимизда бошқа эълонлар ҳам эълон қилиш авж олмоқда. Айрим ҳадисларда масжидлар фақат Аллоҳнинг зикри учун бино қилинганлиги, масжидда Аллоҳ зикр қилинганда Унинг раҳмати ва офияти нозил бўлиши, агар бу мақсаддан бошқа мақсадлар амалга оширилганда мана шу раҳмат ва офият тушмаслик хавфи борлиги таъкидланади. Мана шу амаллар, яъни масжидларда коммунал тўловларни тўлаш лозимлиги ва бошқа дунёвий масала ва эълонлар, садақа йиғишлар жоизми? Мазкур масалада эски фикх китобларимизда нималар дейилган? Илтимос уша фикхий матнлар асосида жавоб берсангиз.2-САВОЛ: Мусулмонлар ичида яшаган аклан заиф киши вафот этса, унга жаноза укиладими? Фикхий китобларимизда бу масала кандай баён килинган? Илтимос мана шу масалада батафсил тухталиб утсангиз.Жавобларингиз учун ташаккур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1-ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким масжидда йўқолган нарсасини сўраган одамни эшитса, унга: «Аллоҳ сенга уни қайтармасин. Масжид бунинг учун бино қилинмаган», десин», дедилар». Муслим ва Абу Довуд ривоят қилган.Демак, масжидда туриб йўқолган нарсани эълон қилиш, уни излаш мумкин эмас. Чунки, масжид ибодат қилиш, диний ҳожатларни қондириш масканидир. Йўқолган нарсаларни топиш идораси эмас. Аммо, масжид эшигидан ташқарида, у ерга келганлардан йўқолган нарса ҳақида маълумот сўраса бўлади. Ушбу нарсага яхши эътибор беришга муҳтожмиз. Баъзи жойларда, имомлар томонидан масжиднинг ичида, минбарда туриб йўқолган нарса ҳақида эълонлар қилинади. Бу нарса тўғри эмаслиги ушбу ҳадисдан кўриниб турибди.Имом Муслим қилган ривоятда айтилишича: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб бўлганларида бир одам ўрнидан туриб: «Ким қизил туяни кўрди?» деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни тополмагин. Масжидлар ўзлари бино қилинган нарса учундир», дедилар».Бу ҳадисда ҳам масжид ичида йўқолган нарсани сўраб бўлмаслиги ҳақида сўз кетмоқда.Термизий ва Насаий келтирган ривоятда: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда шеър айтишдан, олди-сотди қилишдан ва жума куни намоздан олдин халқа бўлиб ўтиришдан наҳйи қилдилар», дейилган.Ушбу ривоятдаа масжид одобларидан учтаси ҳақида сўз кетмоқда:1. Масжидда шеър айтиш мумкин эмаслиги.Чунки одатда шеърда ҳажв, баъзи ноқулай гаплар бўлади. Бу нарсалар масжид шароитига тўғри келмаганидан бу ишни масжидда амалга ошириш ман қилинган. Лекин манфаатли, одоб ҳудудидаги шеър бўлса жоиз.2. Масжидда олди-сотди қилиш мумкин эмаслиги.Чунки олди-сотди учун бозор, савдо дўконлари бор, ўша жойларда қилиш керак. Масжид бозор ёки савдо маркази эмас.3. Жума кунлари жума намозидан олдин халқа бўлиб ўтирмаслик.Чунки, ўша куни масжидга кўп одам келиши маълум. Халқа бўлиб ўтирилса, саф олишга халал бериши мумкин. Масжидга келган одам олдинги сафлардан жой олиб ўтириши керак.Ушбу ишларга ҳаётимизда тўла амал қилишга ўтсак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амрларини бажо келтирган бўламиз. Валлоҳу аълам.2-ЖАВОБ: Бунинг нимаси батафсил бўлиши муммкин??? Ундай кишига жаноза ўқилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat