Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Масжид зиёрати учун сафар

00:00 / 11.08.2012 | eski savollar | 2775
Асслому алайкум шайх ҳазратлари,Бухорий ва Муслимда ривоят қилинишича, пайг'амбаримиз САВ зиёрат мақсадида фақат 3 та масжидга сафар қилинади деган ҳадисларини о'қиб қолдим. Ал-Бухорий, Ат-Термизий, Нақшбандий каби жойларга фақат зиёрат мақсадида узоқ ё'л босиб борсам бо'лаверадими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кўч боғлаб бориш фақат уч масжидгагина бўлади: менинг ушбу масжидимга, Масжидул ҳаромга ва Масжидул Ақсога», дедилар». Бешовлари ривоят қилишган.«Кўч боғлаб бориш» дегани Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш учун тайёргарлик кўриб, кўч-кўронини олиб сафар қилиш тушунилади.Демак, зиёратидан савоб умид қилиб, алоҳида ният билан сафар қилиш мумкин бўлган масжид учта экан. Улар: Мадинаи мунавварадаги пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари;Маккаи мукаррамадаги Масжидул ҳаром;Қуддус шарифдаги Масжидул Ақсо. Бу нарса мазкур уч масжиднинг фазли нақадар юксак эканини кўрсатади. Шу билан бирга, у бош¬қа жойлардаги масжидларга кўч боғлаб бориш йўқлигини ҳам билдиради.Мазкур масжидлардан бошқа масжидларга зиёрат нияти билан борилгандан учовларининг зиёратига берилган савоб берилмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat