Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саломга алик олиш

22:30 / 27.11.2022 | Икромжон | 1101

Ассалому алайкум! Биламизки, саломга алик олиш шарт. Лекин, баьзи холларда буни имкони булмайди. Мисол учун, хозирда турли мавзулар буйича бир катор фойдали телеграм каналлари бор. Мазкур каналларда хар куни эрталаб, "Ассалому алайкум, янги кунни хадя этган роббимизга хамдлар булсин" деган мазмунда хабарлар келади. Бирок, каналга жавоб ёзишни иложиси йук. 1-савол. Шундай холатда, ушбу хабарни укигандан сунг, берилган саломга узим овоз чикариб, алик олсам буладими? 2-савол. Синфдошлар, кариндошлар, хамкасблар билан телеграм гурухлар ташкил этилган. Жума куни ушбу гурух аьзолари бир-бирларини табриклашади. Одатда Жума куни билан табриклаш хакидаги тайёр ГИФ, расм ёки стикерлардан фойдаланилади. Уларнинг деярли барчасида дастлаб салом билан бошланиб, сунгра Жума билан табрик сузлари ёзилган булади. Шундай холатда хар бир гурух аьзолари юборган табрик буйича саломга алохида-алохида алик олиб, уларга ёзиш керакми? Келган хабарларни укиб булиб, узим огзаки равишда алик олиб куйсам буладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1-2) Бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat