Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳ илмларингизни зиёда айласин. Андижон шаҳрида бир Эшонака деган инсон боракан. У юрак кўтаракан ва дилдаги гап ва хаёлларни айтиб бераркан, лекин “мен фолбин эмасман” деркан. Шу одамга бориш дурустми? Жавоб учун олдиндан Раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Мумкин эмас. Дилдаги гап ва хаёлларни пайғамбарлар ҳам айта олмайдилар. Пайғамбарлар ғайбдан берган хабарларни ваҳийга суянганлар. Агар ўша Эшонака “менга ҳам ваҳий келяпти” деса, у диндан чиқади. Агар “Арвоҳлар хабар беряпти” деса жинкаш бўлади. Жинкашнинг гапи қабул қилинмайди. Агар иккиси ҳам бўлмаса, каззоб бўлади. Валлоҳу аълам!