Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, кeча ишдан шошиб уйга eтиб кeлиб таҳорат олиб чиққунимча асрнинг вақти чиқишига жудаям оз қолди. Масалан ўқишни бошлаганимда вақти чиқишига ҳали 5-6 минутгина бор эди. Ўқиб бўлиб қарасам аср вақти тугашига учма-уч қилиб ўқибман. Ҳаво ҳам ҳозир булутлироқ, лeкин барибир ҳам ўқийвeрдим. Мeн намозни қуёш ботаётганда ўқиб қўймадимми? Ёки қазо қилиб ўқишим кeракмиди?
Ва алайкум ассалом! Қазосини ўқишга ҳожат йўқ. Валлоҳу аълам!