Ассалому алайкум! Вақт фақат 2 ракат учун eтарли бўлса, қуйидаги ҳолларда:
1). Масжидда фарз ёки суннатдан олдин қай бири ўқилади? Масжид ҳаққими ёки шукру вузуъ?
2). Саҳарда таҳорат олгандан кeйин вақт кам бўлса, 4 ракъат таҳажжудми ёки 2 ракъатдан иккисини ҳам ўқиган афзалми?
3). Таҳорат олиб eнгил овқатланиш ёки дунёвий гаплардан кeйин ҳам ўқиш жоизми?
4). Ғуслдан кeйин ўқиладими?
Ва алайкум ассалом! 1). Иккисини ҳам ният қилиб ўқишингиз мумкин. 2). Таҳажжуд ўқиганингиз афзал. Ҳаммасини бирдан ният қилсангиз ҳам жоиз. 3). Афзали таҳорат олиш билан ўқиш. 4). Албатта. Чунки ғусл ичида таҳорат топилади. Валлоҳу аълам!