Ассалому алайкум! Кеча автобусдан тушаётганимда шафёр менга 200 сўм ортиқча қайтим бериб юборибдилар. Автобус жуда ҳам тиқилинч бўлгани боис, шафёр акани кўролмадим. Шу боис, ортиқча ҳақни ўзларига қайтаришимнинг иложи йўқ. Энди ушбу пулни нима қилай? Устозлар, шу ҳолатда ва шунга ўхшаш ҳолатларда қандай йўл тутсам тўғри бўлади?
Ва алайкум ассалом! Ўша йўналишдаги бирор автобус ҳайдовчисига берсангиз ўша автопарк кассасига тушса бўлди. Валлоҳу аълам!