Ассалому алайкум! Алхамдулиллах 5 махал намоз ўқйман. Лекин хаётим яхши эмас. Ойдан ойга қарзга кириб кетяпман. Хотиним билан ўртамизга талоқ тушган, қайта никохлатишга хам маблағим йўқ. Никохлатиш харакатидаман. Бировни кўнглини оғритмасликка харакат қиламан. Аллоҳга ва унинг Расулига қиёмат кунига ишонаман. Нима қилай қарзлардан чарчадим? Қарздан қутилиш дуоларини ўқйман, истиғфор айтиб тураман нима қилай йўл кўрсатилар?
– Ва алайкум ассалом! Ибодатларда мустаҳкам бўлинг. Ҳаром ва шубҳали нарсалардан тийилинг. Харажатларингизни камайтиринг. Ихлос билан дуо қилиш ила сабабларни ҳам маҳкам тутиш даркор. Ҳар қандай ҳолатда ҳам хотиржам бўлинг, модомики Аллоҳ буюрганидек яшар экансиз ҳар бир қийинчилик учун ажр оласиз. Кўнглингизни тўқ қилинг. Валлоҳу аълам!