Ассалому алайкум! Бир танишимни биноси бўлиб, яна бир ташкилот эса ижарага ўзига мос бино қидиряпти. Мен танишимни биносига ўша ташкилотни тўғриласам ва улар шартнома тузишгандан кейин мен танишимга “энди олаётган ижара ҳаққингдан менга ҳам ҳар ой 5% берасан” дейишим мумкинми? Ёки олдиндан танишим билан “мижоз топсам ҳар ой 5%дан берасан” деб келишсам бўладими?
Ва алайкум ассалом! Сиз бу ўринда даллол ҳисобланасиз. Даллол далолат қилгани учун бир марта ҳақ олиши мумкин. Албатта ўша ҳаққингизни бўлиб-бўлиб олишга ҳам келишишингиз мумкин. Лекин хизмат ҳаққингизни миқдори фоизда бўлмай, муаййан бир қийматда бўлсин. Валлоҳу аълам!