Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Насия савдо

18:46 / 29.03.2022 | Бахтиёр | 1324

Ассалому алайкум! Мен насия савдо билан шуғулланаман. Шундай холатлар бўладики мен бозорга ўзим ёки мижоз билан бирга бориб каттароқ маиший техника, масалан холодилник сотиб оламан. Лекин аксарият холларда сотувчи мендан пулни олиб қолиб, холодилникни складда эканлигини ва 5-6 соатдан кегин, айтилган жойга етказиб беришини айтади ва шу сабабли мен бозорнинг ўзида мижозга махсулотни топшира олмайман. Сотувчига эса мижознинг манзилини бераман. Саволим шуки, махсулот пулини берганимдан сўнг, мижозга телефон орқали холодилник қачон боришини, насияга қанча бўлишини, неччи ойга бўлиб беришимни айтиб юборсам тўғри бўладими ёки холодилник унинг уйига борган вақтида, мен хам унинг тепасига бориб, нархини келишиб олишим керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳали қабз қилмаган (шахсан ўзингиз ёки сизнинг вакилингиз қўлга олмаган) молни бошқага сотишингиз жоиз эмас. Сиз мижозингизни ўша молни сизнинг номингиздан қабул қилиб олишга вакил қилиб қўйинг. “Сизга фалон вақтда фалон нарса етиб боради, мени номимдан қабул қилиб олинг” денг. Қабул қилиб олгач, уни кўрсин, агар ёқса у билан телефон орқали савдо битимини тузсангиз жоиз бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat