Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хадислар

11:42 / 30.10.2016 | Бахтиер | 6326

Ассалому алайкум! Минг бор узр агар бефойда савол берган бўлсам. Икки ҳадис ҳақида сўрамоқчи эдим. 1). Қиёмат куни биринчи бўлиб уч нафар мусулмонни савол-жавоби ҳақида. Улар ҳақиқий мўмин бўлиб, ҳамма фарз амалларни тўғри бажарган, лекин нияти Аллоҳ учун эмас. У одамларга обрўли кўриниш учун бўлгани учун дўзахга киришади.
2). Қиёмат куни энг охирги одамнинг савол-жавоби. У дўзахий бўлади, биринчи бор жаннатни бир кўрай дейди. Жаннатни кўриб Аллоҳдан жаннатга киришни сўрайди(ва шу жойида айтилганки Аллоҳ уни бу ишларини кўриб табассум қилади ёки кулиб) “жаннатга кир ва хоҳлаган нарсангни сўра, мен сени кечирдим” дейди.
Шу қиёмат куни биринчи ва охирги одам ҳақида ҳадис келганми? Ёки бу саҳиҳ эмасми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ: قَالَ أُنَاسٌ: يَا رَسُولَ اللهِ، هَلْ نَرَى رَبَّنَا يَوْمَ الْقِيَامَةِ؟ فَقَالَ: «هَلْ تُضَارُّونَ فِي الشَّمْسِ، لَيْسَ دُونَهَا سَحَابٌ؟» قَالُوا: لَا يَا رَسُولَ اللهِ. قَالَ: «هَلْ تُضَارُّونَ فِي الْقَمَرِ لَيْلَةَ الْبَدْرِ، لَيْسَ دُونَهُ سَحَابٌ؟» قَالُوا: لَا يَا رَسُولَ اللهِ. قَالَ: «فَإِنَّكُمْ تَرَوْنَهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ كَذَلِكَ، يَجْمَعُ اللهُ النَّاسَ فَيَقُولُ مَنْ كَانَ يَعْبُدُ شَيْئًا فَلْيَتَّبِعْهُ، فَيَتْبَعُ مَنْ كَانَ يَعْبُدُ الشَّمْسَ، وَيَتْبَعُ مَنْ كَانَ يَعْبُدُ الْقَمَرَ، وَيَتْبَعُ مَنْ كَانَ يَعْبُدُ الطَّوَاغِيتَ، وَتَبْقَى هَذِهِ الْأُمَّةُ فِيهَا مُنَافِقُوهَا، فَيَأْتِيهِمُ اللهُ فِي غَيْرِ الصُّورَةِ الَّتِي يَعْرِفُونَ، فَيَقُولُ: أَنَا رَبُّكُمْ. فَيَقُولُونَ: نَعُوذُ بِاللهِ مِنْكَ، هَذَا مَكَانُنَا حَتَّى يَأْتِيَنَا رَبُّنَا، فَإِذَا أَتَانَا رَبُّنَا عَرَفْنَاهُ. فَيَأْتِيهِمُ اللهُ فِي الصُّورَةِ الَّتِي يَعْرِفُونَ، فَيَقُولُ: أَنَا رَبُّكُمْ. فَيَقُولُونَ: أَنْتَ رَبُّنَا، فَيَتْبَعُونَهُ وَيُضْرَبُ جِسْرُ جَهَنَّمَ». قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: «فَأَكُونُ أَوَّلَ مَنْ يُجِيزُ، وَدُعَاءُ الرُّسُلِ يَوْمَئِذٍ: اللَّهُمَّ سَلِّمْ سَلِّمْ، وَبِهِ كَلَالِيبُ مِثْلُ شَوْكِ السَّعْدَانِ، أَمَا رَأَيْتُمْ شَوْكَ السَّعْدَانِ؟» قَالُوا: بَلَى يَا رَسُولَ اللهِ. قَالَ: «فَإِنَّهَا مِثْلُ شَوْكِ السَّعْدَانِ، غَيْرَ أَنَّهَا لَا يَعْلَمُ قَدْرَ عِظَمِهَا إِلَّا اللهُ، فَتَخْطَفُ النَّاسَ بِأَعْمَالِهِمْ، مِنْهُمُ الْمُوبَقُ بِعَمَلِهِ، وَمِنْهُمُ الْمُخَرْدَلُ، ثُمَّ يَنْجُو، حَتَّى إِذَا فَرَغَ اللهُ مِنَ الْقَضَاءِ بَيْنَ عِبَادِهِ، وَأَرَادَ أَنْ يُخْرِجَ مِنَ النَّارِ مَنْ أَرَادَ أَنْ يُخْرِجَ، مِمَّنْ كَانَ يَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، أَمَرَ الْمَلَائِكَةَ أَنْ يُخْرِجُوهُمْ، فَيَعْرِفُونَهُمْ بِعَلَامَةِ آثَارِ السُّجُودِ، وَحَرَّمَ اللهُ عَلَى النَّارِ أَنْ تَأْكُلَ مِنِ ابْنِ آدَمَ أَثَرَ السُّجُودِ، فَيُخْرِجُونَهُمْ قَدِ امْتُحِشُوا، فَيُصَبُّ عَلَيْهِمْ مَاءٌ يُقَالُ لَهُ مَاءُ الْحَيَاةِ، فَيَنْبُتُونَ نَبَاتَ الْحِبَّةِ فِي حَمِيلِ السَّيْلِ، وَيَبْقَى رَجُلٌ مُقْبِلٌ بِوَجْهِهِ عَلَى النَّارِ فَيَقُولُ: يَا رَبِّ، قَدْ قَشَبَنِي رِيحُهَا وَأَحْرَقَنِي ذَكَاؤُهَا، فَاصْرِفْ وَجْهِي عَنِ النَّارِ. فَلَا يَزَالُ يَدْعُو اللهَ. فَيَقُولُ: لَعَلَّكَ إِنْ أَعْطَيْتُكَ أَنْ تَسْأَلَنِي غَيْرَهُ. فَيَقُولُ: لَا وَعِزَّتِكَ لَا أَسْأَلُكَ غَيْرَهُ. فَيَصْرِفُ وَجْهَهُ عَنِ النَّارِ، ثُمَّ يَقُولُ بَعْدَ ذَلِكَ: يَا رَبِّ، قَرِّبْنِي إِلَى بَابِ الْجَنَّةِ. فَيَقُولُ: أَلَيْسَ قَدْ زَعَمْتَ أَنْ لَا تَسْأَلْنِي غَيْرَهُ، وَيْلَكَ ابْنَ آدَمَ مَا أَغْدَرَكَ. فَلَا يَزَالُ يَدْعُو. فَيَقُولُ: لَعَلِّي إِنْ أَعْطَيْتُكَ ذَلِكَ تَسْأَلَنِي غَيْرَهُ. فَيَقُولُ: لَا وَعِزَّتِكَ لَا أَسْأَلُكَ غَيْرَهُ. فَيُعْطِي اللهَ مِنْ عُهُودٍ وَمَوَاثِيقَ أَنْ لَا يَسْأَلَهُ غَيْرَهُ، فَيُقَرِّبُهُ إِلَى بَابِ الْجَنَّةِ، فَإِذَا رَأَى مَا فِيهَا سَكَتَ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ يَسْكُتَ، ثُمَّ يَقُولُ: رَبِّ أَدْخِلْنِي الْجَنَّةَ. ثُمَّ يَقُولُ: أَوَلَيْسَ قَدْ زَعَمْتَ أَنْ لَا تَسْأَلَنِي غَيْرَهُ، وَيْلَكَ يَا ابْنَ آدَمَ مَا أَغْدَرَكَ. فَيَقُولُ: يَا رَبِّ لَا تَجْعَلْنِي أَشْقَى خَلْقِكَ. فَلَا يَزَالُ يَدْعُو حَتَّى يَضْحَكَ، فَإِذَا ضَحِكَ مِنْهُ أَذِنَ لَهُ بِالدُّخُولِ فِيهَا، فَإِذَا دَخَلَ فِيهَا قِيلَ تَمَنَّ مِنْ كَذَا. فَيَتَمَنَّى، ثُمَّ يُقَالُ لَهُ تَمَنَّ مِنْ كَذَا. فَيَتَمَنَّى حَتَّى تَنْقَطِعَ بِهِ الْأَمَانِيُّ، فَيَقُولُ لَهُ: هَذَا لَكَ وَمِثْلُهُ مَعَهُ». قَالَ أَبُو هُرَيْرَةَ: وَذَلِكَ الرَّجُلُ آخِرُ أَهْلِ الْجَنَّةِ دُخُولًا. طرفاه: 806، 7437 - تحفة: 13151، 14213 - 148/8 6574 – قَالَ: وَأَبُو سَعِيدٍ الْخُدْرِيُّ جَالِسٌ مَعَ أَبِي هُرَيْرَةَ، لَا يُغَيِّرُ عَلَيْهِ شَيْئًا مِنْ حَدِيثِهِ حَتَّى انْتَهَى إِلَى قَوْلِهِ «هَذَا لَكَ وَمِثْلُهُ مَعَهُ». قَالَ أَبُو سَعِيدٍ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم يَقُولُ: «هَذَا لَكَ وَعَشَرَةُ أَمْثَالِهِ». قَالَ أَبُو هُرَيْرَةَ: حَفِظْتُ «مِثْلُهُ مَعَهُ». أطرافه: 22، 4581، 4919، 6560، 7438، 7439 تحفة: 4045، 4156 Ато ибн Язид Лайсийдан ривоят қилинади: «Абу Ҳурайра шундай айтиб берди: «Одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули, қиёмат куни Роббимизни кўрамизми?» дейишди. У зот: «Булут тўсмаган қуёш(ни кўриш)да бир бирингизга халақит қиласизларми?» дедилар. «Йўқ, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди. «Ой тўлган тунда  ой(ни кўриш)да бир бирингизга халақит қиласизларми?» дедилар. «Йўқ, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди. «Қиёмат куни У Зотни ана шундай кўрасиз. Аллоҳ одамларни тўплаб, «Ким нимага ибодат қилган бўлса, ўшанга эргашсин!» дейди. Қуёшга ибодат қилганлар (унга) эргашади, ойга ибодат қилганлар (унга) эргашади, тоғутларга ибодат қиладиганлар ҳам (уларга) эргашади ва бу уммат ўз ичидаги мунофиқлари билан қолади. Аллоҳ уларнинг олдига улар танимайдиган суратда келиб, «Мен Роббингизман!» дейди. Улар: «Сендан Аллоҳнинг паноҳига қочамиз! Роббимиз олдимизга келгунича жойимиз мана шу. Роббимиз олдимизга келса, Уни таниймиз», дейишади. Аллоҳ уларнинг олдига улар танийдиган суратда келиб, «Мен Роббингизман», дейди. Улар: «Сен Роббимизсан!» деб, Унга эргашишади. Жаҳаннам кўприги қўйилади. Ўтадиганларнинг биринчиси мен бўламан. У куни расулларнинг дуоси «Аллоҳим, саломат сақла, саломат сақла!» бўлади. Унда саъдон* тиканларига ўхшаган илгаклар бор. Саъдоннинг тиканларини кўрганмисиз?» дедилар. «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули!» дейишди. У зот шундай дедилар: «Улар саъдоннинг тиканларига ўхшайди. Бироқ уларнинг нақадар катталигини Аллоҳдан бошқаси билмайди. Улар одамларни амалларига қараб илиб қолади. Уларнинг орасида ўз амали сабабли ҳалок бўладигани ҳам бор, парчаланиб кетиб, кейин нажот топадигани ҳам бор. Ниҳоят, Аллоҳ бандаларининг орасида ҳукм чиқариб бўлгач, «Лаа илааҳа иллаллоҳ», деб гувоҳлик берган, Ўзи дўзахдан чиқаришни ирода қилганларни чиқармоқчи бўлади ва фаришталарга уларни чиқаришни буюради. Уларни сажда изларидан таниб олишади. Аллоҳ Одам боласидаги сажда изини ейишни дўзахга ҳаром қилган. Хуллас, уларни дўзахдан куйиб қорайиб кетган ҳолларида чиқаришади. Уларнинг устидан «ҳаёт суви» деган сув қуйилади. Улар худди сел оқизиғидаги уруғ униб чиққандек «униб» чиқишади. Бир киши юзи билан дўзахга қараган бўйи қолиб, «Эй Роббим, унинг ҳиди мени беҳузур қилиб, алангаси куйдириб ташлади ку! Юзимни дўзахдан буриб қўй!» деб, Аллоҳга тинмай дуо қилаверади. Шунда У Зот: «Сенга ато қилсам, бошқасини ҳам сўрарсан?» дейди. У: «Йўқ, иззатингга қасамки, бошқасини сўрамайман», дейди. У Зот унинг юзини дўзахдан буриб қўяди. Шундан кейин у: «Эй Роббим, мени жаннатнинг эшигига яқинлаштир!» дейди. У Зот: «Бошқасини сўрамайман, демаганмидинг? Ҳолингга вой бўлсин, Одам боласи! Бунчалар бевафосан!» дейди. У дуо қилаверади. Шунда У Зот: «Агар сенга буни ҳам ато қилсам, бошқасини ҳам сўрарсан?» дейди. У: «Йўқ, иззатингга қасамки, бошқасини сўрамайман», деб Аллоҳга бошқа нарса сўрамасликка аҳду паймон беради. Аллоҳ уни жаннатнинг эшигига яқинлаштиради. У ундаги нарсаларни кўргач, Аллоҳ хоҳлаганича жим туради, кейин: «Эй Роббим, мени жаннатга кирит!» дейди. У Зот: «Бошқасини сўрамайман, демаганмидинг? Ҳолингга вой бўлсин, Одам боласи! Бунчалар бевафосан!» дейди. У: «Эй Роббим, мени яратганларингнинг энг бахтиқароси қилиб қўйма!» дейди. У дуо қилаверади, ниҳоят, У Зот кулади. Кулган пайт унга киришга изн беради. Киргач, унга: «Фалон нарсаларни тила!» дейилади. У тилайди. Кейин яна: «Фалон нарсаларни тила!» дейилади. У тилайверади, ҳатто тилаклари тугаб қолади. Шунда унга: «Бу ҳам, бу билан бирга яна шунча ҳам сенга», дейди». Абу Ҳурайра: «Жаннат аҳлининг энг охири кирадигани ўша кишидир», деди. Абу Саъид Худрий ҳам Абу Ҳурайра билан ўтирган эди. Унинг ҳадисидан ҳеч нарсани ўзгартирмади, лекин «Бу ҳам, бу билан бирга яна шунча ҳам сенга» деган жойига етганда Абу Саъид: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Бу ҳам, бунинг ўн баравари ҳам сенга», деяётганларини эшитганман», деди. Абу Ҳурайра: «Мен «бу билан бирга яна шунча» деб ёдлаганман», деди. * Саъдон – тиканли ўсимлик бўлиб, туянинг севимли емиши ҳисобланади. Изоҳ: Аллоҳ таолога нисбатан «кулиш» феълининг ишлатилиши ақийдага оид масаладир. Саҳиҳ хабарларда келтирилган бундай маълумотларга қандай бўлса, шундайлигича иймон келтириш, уларнинг тугал маъносини Аллоҳнинг Ўзига ҳавола қилиш мақсадга мувофиқдир. «Аллоҳнинг қабзаси», «кулиши», «юзи», «қўли», «кўзи», «қадами» ва шу каби васфлар Аллоҳ таолонинг Ўзига хос сифатлари бўлиб, махлуқотларнинг сифатларидан мутлақо бошқадир. Аҳли сунна вал жамоа эътиқодига кўра, бу сифатларга уларнинг қандайлигини тасаввур қилмаган, суриштирмаган ҳолда иймон келтириш вожибдир. Бу борада Аллоҳ таолонинг «У Зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир» деган сўзи асосий қоида бўлади. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat