Ассалому алайкум! Давлат ишхоналарида(ёки корхона, фирма) ишлаш давомида аҳолига хизмат кўрсатиш вақтида бирор бир кишини ишини бажариб бўлгач ўша киши иши битгани учун давлат ишчисига пул бергани ҳалолми? Халқ тилида лева деб қўядику, шу.
– Ва алайкум ассалом! Уни ишини қилиб бериш вазифангиз бўлса устига ҳақ олишингиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!