Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳидоятдан сўнг

19:57 / 02.11.2016 | 1599

Ассалому алайкум! Мен залолатда юрган инсон эдим. Аллоҳга шукр У зот мени Ўз марҳамати ила ҳидоят қилди. Энди Аллоҳнинг фазл тавфиқи билан иложим борича динимни кўрсатмалари ила яшай бошлаганман. Шу ҳидоят топиб ибодатда яшай бошлаганимдан сўнг кўп ўртоқларимга ёқмай қолдим. Улар жоҳиллик вақтдаги ҳолатимни юзимга солиб танқид, таъна-дашномлар қилишмоқда. Амру маъруф қилсаму умуман ёқмайди, улар “ўзингни билгин, бир маҳаллар юрардин энди одам бўлиб қолдингми? Бe айб парвардигор, биз ҳам ўғналиб қолармиз” дeйишади. Ачинарлиси уларнинг гаплари тўғри, мен бир маҳаллар залолатда эдим. Ҳатто уларни сўзларида зикр бўлмагани ва турли хил ғийбат, маъсият ва фақат дунё бўлгани учун, улар билан тил топишолмай қолдим ва улардан ажраб қолдим. Лeкин бу ишлардан хафа эмасман, муҳими Аллоҳни буюк ҳидоят нeъмати бор менда.
Менга маслаҳат бeринглар, шундай жоҳиллигими юзимга солишганда, умуман юқоридаги ҳолатларда қандай йўл тутай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бир вақтлар инсонлар динга гуруҳ-гуруҳ бўлиб кирганлар. Бу ҳақида Аллоҳ таоло “Наср” сурасида : إِذَا جَاء نَصْرُ اللَّهِ وَالْفَتْحُ۝  وَرَأَيْتَ النَّاسَ يَدْخُلُونَ فِي دِينِ اللَّهِ أَفْوَاجًا۝ فَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ وَاسْتَغْفِرْهُ إِنَّهُ كَانَ تَوَّابًا۝ 1. Вақтики, Аллоҳнинг нусрати ва фатҳ келса... 2. Ва одамларнинг Аллоҳнинг динига тўп-тўп бўлиб кираётганларини кўрсанг... 3. Бас, Роббингни ҳамд ила поклаб ёд эт ва Ундан мағфират сўра. Албатта, У тавбани кўплаб қабул қилувчидир. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Ҳадисларда вақтлар келиб инсонлар тўп-тўп бўлиб диндан чиқишлари ҳам зикр қилинган. Бунга ўзимиз ҳам гувоҳ бўлиб турибмиз. Бундай вақтда ўз динини маҳкам ушлаб, таъна-маломатларга сабр қилиб, ўзидан кейингиларга динни етказиб қолган кишиларга “тубо” ваъда қилинган. بدأ الإسلام غريباً , وسيعود غريباً كما بدأ , فطوبى للغرباء , قيلَ : يا رسول الله ! ومن الغرباء ؟ الذين يصلحون إذا فَسَدَ الناس Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Ислом ғариб ҳолда бошланди, яқинда бошланган ҳолига қайтади. Ғарибларга тубо бўлсин” дедилар. Шунда “Эй Аллоҳнинг расули ғураболар ким” дейилди. “Одамлар фасодга дучор бўлганида(ўзларини, аҳлларини) ислоҳ қилувчилардир” дедилар. «Тубо» жаннатнинг номларидан бири ёки жаннатдаги дарахтнинг исми бўлиб, унинг соясида отлиқ киши юз йил юрса ҳам кесиб ўта олмас. Шунингдек, бу саодат ва яхшилик маъноларини англатадиган сўздир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat