Ассалому алайкум! Мисол учун бир инсон бир инсонни ғийбат қилди, лекин ғийбат қилинган инсонга бу гап етиб бормади. Яъни унга ҳеч ким “сизни фалонча ғийбат қилиб юрибди” деб айтмади ва у эшитмади. Бу ғийбатни эшитганлар ҳам унутиб юборишди, лекин вақт ўтиб ғийбат қилган инсон қилмишидан пушаймон еб Аллоҳга тавба қилди. Бу инсон Аллоҳга тавба қилибгина қолмай ўша ғийбат қилган инсонидан ҳам кечирим сўраши керакми? Ахир унга етиб келмаганку.
Ва алайкум ассалом! Кечирим сўраши шарт эмас. Валлоҳу аълам!